Данияда ишлаётган Ўзбекистон фуқароси Солиқ қўмитасида юқори лавозимга тайинланди

© Солиқ ҚўмитасиАзизов Абдулла Абдисаламович
Азизов Абдулла Абдисаламович - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Данияда ишлаётган Ўзбекистон фуқароси президент фармони билан Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимга тайинланди

ТОШКЕНТ, 24 сен – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига биноан Дания қироллигида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ишлаётган Абдулла Абдисаламович Азизов Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди, деб хабар қилмоқда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати.

Ўзбекистоннинг йирик солиқ тўловчилари рўйхати эълон қилинди

Хабарда айтилишига кўра, Абдулла Азизов ушбу кунга қадар Данияда “Maersk A/S”, “DONG Energy A/S”, “Carlsberg A/S”, “Implement consulting group”, “Vestas A/S”, “Danfoss” компанияларида Молиявий бизнес лойиҳаларини автоматлаштириш соҳасига юқори стандартларни жорий қилиш соҳасида ишлаган.

“Ватандошимиз ҳам иқтисодчи, ҳам IT-дастурчи бўлганлиги унинг меҳнат фаолиятида юқори чўққиларни забт этишига замин бўлган”, - дейилган хабарда.

А.Азизов билан бевосита бирга ишлаган “Carlsberg A/S” ва “Dong Energy А/S” компанияси  раҳбарияти унинг компаниядаги фаолияти ҳақида илиқ фикрлар билдиришган.

Маълумот учун, Азизов Абдулла Абдисаламович 2004 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг Халқаро иқтисодий муносабатлар факультетини тамомлаган. Ўқиш давомида 2003 йил Япониянинг Нагоя университетида иқтисодиёт йўналишида ўқиган. 2006 йили Даниянинг Орхус университетида молия ва халқаро бизнес йўналиши бўйича магистр даражасини олган.

Янгиликлар лентаси
0