Эксперт: С5+1 мулоқот майдони, холос

© SputnikСтанислав Притчин
Станислав Притчин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
РФА Шарқшунослик институти Марказий Осиё, Кавказ ва Урал-Волгабўйи тадқиқотлари маркази аналитик гуруҳи раҳбари Станислав Притчин АҚШ қандай қилиб Марказий Осиё давлатларида ўз таъсир доирасини кенгайтиришга уринаётгани ҳақида гапирди

Нью-Йоркда Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари ҳамда АҚШ давлат котибининг "С5+1" форматидаги учрашуви бўлиб ўтди. Тўпланганлар хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик ва иқтисодий шериклик масалаларини муҳокама қилдилар.

Министр энергетики Узбекистана Алишер Султанов - Sputnik Ўзбекистон
Алишер Султонов АЭСнинг янги блоклари, Марказий Осиё бирдамлиги ва гидроэнергетика ҳақида

Эксперт фикрича, бу каби платформанинг яратилиши - АҚШнинг Марказий Осиёда ўз таъсирини мустаҳкамлашга бўлган ҳаракатдир.

Бу ташаббус АҚШ минтақада ҳарбий кучларини олиб чиқиб кетганларидан сўнг америка ҳукумати томонидан илгари сурилган.

"Ўша вақтдан буён АҚШнинг таъсири сезиларли пасайган ва "С5+1" форматидаги учрашув - ўз салмоғини оширишга бўлган уринишдир", - деди Sputnik Тожикистон эфирида эксперт.

Минтақада Хитойнинг мавжудлиги ҳам каттагина вазнга эга ва бунга яна ниманидир қарши қўйиш - жуда мураккаб иш.

АҚШнинг Марказий Осиёга сиёсий қўллаб-қувватловдан бошқа таклиф қиладиган нарсаси ҳам йўқ, С5+1 эса мулоқот учун одатий майдонлардан биридир, деб ҳисоблайли у. Мисол учун, Шавкат Мирзиёев президент бўлиши билан, МО минтақалараро алоқалар кучайди. Мамлакатлар мунтазам учрашиб, минтақа учун долзарб бўлган масалаларни мунтазам муҳокама қиладилар.

Янгиликлар лентаси
0