ТОШКЕНТ, 24 сен – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳи (ЮНИАТФ) мукофоти топширилди. Бу ҳақда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати хабар қилди
Мирзиёев юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашишдаги улкан ҳиссаси учун мукофотланган.
ЮНИАТФнинг 11-йиғилишида (2018 йил 8–9-ноябрь, Женева) юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилишда ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшаётган шахслар ютуқларини тан олиш ва оммалаштириш мақсадида ҳар йили махсус мукофот таъсис этишга қарор қилган.