Россияда икки ўзбекистонликни Сурияга жўнатган эркакка жазо тайинланди

© KARAM AL-MASRI / AFPБоевики террористической группировки "Исламское государство" (Запрещена в РФ)
Боевики террористической группировки Исламское государство (Запрещена в РФ) - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистонлик 56 ёшли эркак “Ислом давлати”* террористик ташкилотига аъзо бўлмоқчи бўлган икки ўзбекистонликка 100 минг рубль берган.

ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Узоқ Шарқ округ ҳарбий суди икки нафар Ўзбекистон фуқаросини Сурияга жўнатган 59 ёшли қирғизистонликни 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда Россиянинг Сахалин вилояти бўйича ТҚ хабар қилди.

2015 йил декабрь ойида эркак Жанубий Сахалинскда “Ислом давлати”* террористик ташкилотига аъзо бўлмоқчи бўлган икки ўзбекистонликка 100 минг рубль берган. Улар транзит йўллар билан Сурияга боришни режалаштиришган бўлган. Шунингдек, жиноятчи Ўзбекистон фуқароларини Москвадан хорижга – Сурияга ҳеч қандай тўсиқсиз чиқиб кетишларини ташкиллаштирган.

Суд эркакни терроризмни молиялаштиришда айбдор деб топган. Маҳкум жазони умумий тартибли колонияда ўташи белгиланган.

*Россияда тақиқланган ташкилот

Янгиликлар лентаси
0