Дунёда

Семизликка қарши курашувчи маҳсулот аниқланди

© Sputnik / Виталий Аньков / Фотобанкка ўтишРождественская продовольственная ярмарка во Владивостоке
Рождественская продовольственная ярмарка во Владивостоке - Sputnik Ўзбекистон
Тадқиқотчилар 20 йил давомида 300 мингга яқин кишининг соғлиғини кузатишган. Эксперимент иштирокчилари олимларга ўзларининг вазни, таом рациони, алкоголь истеъмол қилиши ва жисмоний фаоллиги ҳақидаги маълумотларни тақдим этишган.

ТОШКЕНТ, 24 сен – Sputnik. Америкалик олимлар ҳар куни кўп бўлмаган миқдорда ёнғоқ истеъмол қилиш семизлик ривожланиши хавфини камайтиришини аниқлашди. Тадқиқот натижалари MedicalXpress сайтида эълон қилинган.

Тадқиқотчилар 20 йил давомида 300 мингга яқин кишининг соғлиғини кузатишган. Эксперимент иштирокчилари олимларга ўзларининг вазни, таом рациони, алкоголь истеъмол қилиши ва жисмоний фаоллиги ҳақидаги маълумотларни тақдим этишган.

Девушка спит. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Уйқучиликдан халос қилувчи маҳсулот маълум қилинди

Маълум бўлишича, суткасига мунтазам равишда 14 грамм ёнғоқ истеъмол қилганларда семизлик касалига чалиниш бошқаларга қараганда 23 фоизга камайган.

Шу билан бирга, ёнғоқнинг фойдасини сезиш учун қайта ишланган гўшт, шоколад ва турли қандолатчилик маҳсулотларидан воз кечиш тавсия этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ёнғоқ истеъмол қилувчи кишилар бошқаларга нисбатан камроқ депрессия ҳолатига тушишлари аниқлангани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала