Янгийўлда маст фуқаро қотилликка қўл урди

© Sputnik / Кирилл КаллиниковНож в руке мужчины
Нож в руке мужчины - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзаро жанжал вақтида маст бўлган фуқаро ошхона пичоғи билан танишининг чап кўкрак соҳасига бир маротаба санчган.

ТОШКЕНТ, 24 сен – Sputnik. Янгийўл туманида маст фуқаро қотилликка қўл урди.

Чўнтакдаги пичоқ нимага керак?

Бош прокуратура хабарига кўра, 24 сентябрь куни соат 01:00 Янгийўл тумани, “Гулбоғ” маҳалласида  фуқаро Ш.Ю. ва Р.У. ўртасида жанжал келиб чиққан.

Жанжал вақтида маст бўлган Ш.Ю.  ошхона пичоғи билан Р.У. нинг чап кўкрак соҳасига бир маротаба санчиб, қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Ш.Ю.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Янгиликлар лентаси
0