Сиёсат

АҚШ конгресси Трампга нисбатан импичмент жараёнини бошламоқда

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишРабочий визит президента РФ В. Путина в Японию для участия в саммите "Группы двадцати"
Рабочий визит президента РФ В. Путина в Японию для участия в саммите Группы двадцати - Sputnik Ўзбекистон
"Мен бугун шуни эълон қиламанки, вакиллар палатаси бугун импичмент (доирасида) расмий текширувни бошламоқда", - деб айтган Пелоси махсус мурожаат давомида

ТОШКЕНТ, 25 сен - Sputnik. АҚШ конгресси вакиллар палатаси спикери демократ Нэнси Пелоси конгресс президент Дональд Трампга қарши импичмент жараёнини бошлаётганини маълум қилди.

Белый дом. Вашингтон - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Трампнинг адвокати: импичмент рўй берса, америка халқи қўзғолон кўтаради

"Мен бугун шуни эълон қиламанки, вакиллар палатаси бугун импичмент (доирасида) расмий текширувни бошламоқда", - деб айтган Пелоси махсус мурожаат давомида.

Аёл сўзларига кўра, Трампнинг ҳаракатлари "у президент лавозими, миллий хавфсизлик ва сайловлар яхлитлигига хоинлик қилганлигига" ишора қилмоқда.

Пелоси ўз чиқишини якунлагач, журналистлар саволларига жавоб беришдан бош тортган.

Пелоси Трамп импичментига унинг Украина президенти Владимир Зеленский билан мулоқотини асос қилиб кўрсатмоқда, гўйки Трамп бу мулоқот давомида Хантер Байден - АҚШ президентлигига номзод Жо Байденнинг ўғлига қарши суриштирув ишларини бошлашни талаб қилган. Демократлар айнан мана шунда "сайловлар яхлитлиги бузилганлигини" кўришмоқда.

Сал олдин АҚШ вакиллар палатаси аъзоси Жон Льюис палата мажлисида чиқиш қила туриб Трампга қарши расман импичмент жараёнини бошлашга чақирган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала