Жамият

Москва муфтийси Россияда кўпхотинлиликни қонунийлаштиришга чақирди

© Sputnik / Екатерина Чеснокова / Фотобанкка ўтишВыставка свадебной и вечерней моды в Москве
Выставка свадебной и вечерней моды в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Россияда аёллар сони эркаклар сонидан кўп – Росстат маълумотларига кўра, 10 миллионга. Бунинг устига, Россияда "аёллар бева ёки ажрашувдан сўнг ёлғиз қолаётган" ҳолатлар ҳам кам эмас, дея ўз таклифини далиллаган муфтий

ТОШКЕНТ, 25 сен - Sputnik. Бутун Россия бўйлаб кўпхотинлиликнинг қонунийлаштирилиши эркакларнинг аёлларга нисбатан камлиги туфайли юзага келган қатор ижтимоий муаммоларни ҳал этишга ёрдам берарди, деб таъкидлаган РИА Новостига Москва муфтийси Илдар Алаутдинов.

Свадебный букет - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонда эр-хотин ажралишига сабабчи бўлганлар жазоланади

Сал олдин, РФ Мусулмонлар диний идораси раҳбари шайх Равиль Гайнутдин мамлакатнинг мусулмон регионларида кўпхотинлилик легаллаштирилишини мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблашини айтган эди. Кўпхотинлилик, унинг сўзларига кўра, "40та жазман орттириб, улар ҳамда никоҳсиз туғилган фарзандлар олдида заррача масъулият юкини ҳис этмасликдан кўра" анча яхши.

"Мен кўпхотинлилик албатта қонунийлаштирилиши керак, деб ҳисоблайман. Бу амалиёт мавжуд бўлишга ҳақли, ахир айрим динлар, шу жумладан Ислом дини ҳам бунга рухсат беради", - деб айтган Алаутдинов.

Муфтий Россияда аёллар сони эркаклар сонига нисбатан кўп эканлиги ҳақидаги фактни инобатга олишга чақирган - Росстат маълумотларига кўра, 10 миллионга. Бундан ташқари, Россияда "аёллар бева ёки ажрашувдан кейин ёлғиз қоладиган" ҳолатлар ҳам кам эмас. Бундан ташқари, кўпхотинлилик қатор регионларда мавжуд, масалан Татаристонда, Чеченистонда, Доғистонда, деб таъкидлаган у.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала