Дунёда

Зеленский унга босим ўтказиши мумкин бўлган ягона одамни айтди

© Sputnik / Стрингер / Фотобанкка ўтишПрезидент Украины Владимир Зеленский
Президент Украины Владимир Зеленский - Sputnik Ўзбекистон
Аввалроқ АҚШ етакчиси Дональд Трамп Украина президенти Владимир Зеленский билан июлдаги суҳбати чоғида унга босим ўтказгани ҳақида хабар қилинганди.

ТОШКЕНТ, 25 сен – Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленский АҚШ етакчиси Дональд Трамп унга босим ўтказганлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

Рабочий визит президента РФ В. Путина в Японию для участия в саммите Группы двадцати - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Трамп Европага ультиматум қўйди

Унинг маълум қилишича, у мустақил Украина президенти бўлганлиги боис ҳеч ким босим ўтказолмайди.

“Менга фақат олти ёшли ўғлим босим ўтказиши мумкин”, - дея жавоб берган Зеленский россиялик журналистлар саволига.

Владимир Зеленскийнинг жавобини россиялик журналист Ольга Скабеева ўз телеграм каналида эълон қилган.

Бир неча кун илгари The Wall Street Journal нашри АҚШ етакчиси Дональд Трамп Украина президенти Владимир Зеленский билан июлдаги суҳбати вақтида унга босим ўтказгани ҳақида хабар тарқатган эди. Таъкидланишича, Трамп Зеленскийни АҚШнинг собиқ вице-президенти Жозеф Байденнинг ўғлига нисбатан тергов ҳаракатларини бошлашга мажбурлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Америка президенти Дональд Трамп Украинага ёрдам кўрсатиш бўйича Европага ультиматум қўйгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала