Ўзбекистон ташқи қарзи 20% га ошди

© Баходыр МамаджановЦентральный банк Республики Узбекистан
Центральный банк Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ташқи қарзининг умумий ҳажми 2019 йил 1 июль ҳолатига неча миллиард долларни ташкил қилгани эълон қилинди.

ТОШКЕНТ, 25 сен – Sputnik. Ўзбекистон ташқи қарзининг умумий ҳажми 2019 йил 1 июль ҳолатига 20,7 млрд $ни ташкил қилди. Мамлакат ташқи қарзи йил бошидан 20%га ёки 3,4 млрд $га ошган.

Ушбу рақамлар Марказий банкнинг 2019 йилнинг I ярим йили учун тўлов баланси ва халқаро инвестицион позицияси, шунингдек, ташқи қарз бўйича маълумотларида келтирилган.

© ЦБ УзбекистанаВнешний долг Узбекистана вырос до $20 млрд
Ўзбекистон ташқи қарзи 20% га ошди - Sputnik Ўзбекистон
Внешний долг Узбекистана вырос до $20 млрд

Қарздорликнинг ўсиши асосан давлат секторига тўғри келди (3,1 млрд $), шундан 1 млрд $ халқаро облигациялар ҳисобига шаклланган.

Банклар ва иқтисодиётнинг бошқа сектор корхоналари томонидан қарз олиш ҳажмининг ошиши натижасида хусусий сектор қарздорлиги 330,3 млн $га ошди.

Хусусий сектор томонидан умумий миқдорда 1 млрд $ қарздорлик жалб қилинди.

Қарзларни жалб қилиш асосан:

- банклар — 534,3 млн $;
- нефт-газ ва энергетика ташкилотлари — 206 млн $;
- тўқимачилик сектори корхоналари — 40,7 млн $;
иқтисодиётнинг бошқа секторлари — 230,5 млн $ томонидан амалга оширилди.

Тўловлар
Давлат ташқи қарзи бўйича 203,4 млн $ миқдордаги асосий қарз ва 103,7 млн $ миқдордаги фоиз тўловлари амалга оширилган.

Хусусий ташқи қарз тўловлари асосий қарз бўйича 706,6 млн $ ва фоиз тўловлари бўйича 182,8 млн $ни ташкил қилди.

Ўзбекистон ташқи қарзи мунтазам ўсиб бормоқда – бу яхшими ёки ёмон?

Бунда, асосий қарз ва фоизлар бўйича тўловларнинг энг катта қисмини ҳанузгача нефт-газ ва энергетика сектори корхоналари ҳамда банклар амалга оширмоқда.

Янгиликлар лентаси
0