Банк ходимлари тадбиркорга ажратилган кредитни ўзлаштириб юборгани аниқланди

© SputnikУзбекская валюта - сум
Узбекская валюта - сум - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Ипотека-банк“ филиали собиқ бўлим бошлиғи шериклари билан тадбиркорга ажратилган 350 млн. сўм кредитни ўзлаштириб юборгани аниқланди.

ТОШКЕНТ, 26 сент - Sputnik. “Ипотека-банк” филиали ходимлари тадбиркорга ажратилган катта миқдордаги кредитни ўзлаштириб юборгани аниқланди.

Бош прокуратура хабарига кўра, “Ипотека-банк” Сурхондарё филиалида “O-N” МЧЖ ва банк ўртасида кредит шартномаси тузилган.

Билдирилишича, банк ва жамият ўртасида тузилган кредит шартномасига асосан, жамиятга балиқчиликни ривожлантириш мақсадида сунъий сув хавза барпо этиш ва балиқ човоқлари ҳамда омухта ем сотиб олиш учун 3 йил муддатга йиллик 16 фоиз билан 1 млрд. сўм кредит ажратилган.

Женщина в наручниках - Sputnik Ўзбекистон
Умра сафарига кетганлар ортидан йирик маблағни ўзлаштирган фирибгар аёл қўлга тушди

Банк филиалининг Қишлоқ хўжалиги субъектларига хизмат кўрсатиш бўлими собиқ бошлиғи К.И. собиқ бўлим бошлиғи мансаб мавқеини суистеъмол қилиб, МЧЖга ажратилган 410 млн сўмлик кредит маблағининг сўндирилмаганлигини била туриб, филиал бошқарувчисининг номидан нотариал идорага жамият томонидан кредит маблағлари муддатидан олдин қайтарилганлигини тўғрисида хат берган.

Бунинг натижасида банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиб, “O-N” МЧЖга ажратилган 350 млн. сўм кредитни ўзлаштирган.

Мазкур ҳолат юзасидан, унга ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 228-моддаси 3-қисми “а” банди ҳамда 233-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0