Сиёсат

Франциянинг собиқ президенти Жак Ширак вафот этди

© AFP 2022 / PATRICK KOVARIKБывший президент Франции Жак Ширак
Бывший президент Франции Жак Ширак - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Жак Ширак Франция жанубида туғилган, ўқиш ва армия хизматидан кейин сиёсат билан шуғуллана бошлаган. Ёшлигида коммунистларни ёқтирган, кейинчалик ўнглар етакчисига айланган

ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Франциянинг собиқ президенти Жак Ширак вафот этди, деб хабар қилмоқда Франс Пресс марҳум оиласига таянган ҳолда. Жак Ширак 86 ёшда бўлган.

Писатель А. Солженицын отвечает на вопросы слушателей. - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Франция Ғарбнинг маънавий заифлиги ҳақида гапирган Солженицинни ҳақ деб топди

"<...> Бугун эрталаб яқинлари доирасида сўнди. Хотиржам", — дея Ширак куёви Фредерик Сала-Бару сўзларидан иқтибос келтирган агентлик.

Ширак мамлакатни 1995 йилдан 2007 йилгача год.

Жак Ширак Франция жанубида туғилган, ўқиш ва армия хизматидан кейин сиёсат билан шуғуллана бошлаган. Ёшлигида коммунистларни ёқтирган, кейинчалик ўнглар етакчисига айланган.

Шарль де Голль ва Жорд Помпидунинг сайловолди кампанияларида катта роль ўйнаган. Помпиду даврида қишлоқ хўжалиги вазири лавозимини эгаллаган.

Кейинги президент Жискар д'Эстен даврида бош вазир этиб тайинланган. Кейинчалик у ишдан олинган ва "Республикани қўллаб-қувватлаш бўйича бирлашма" мухолифат партиясига раҳбарлик қилган.

1977 йилдан Париж мэри лавозимини эгаллаган. 1986 йилда — Франсуа Миттеран даврига келиб яна ҳукумат раҳбарлигига қайтган. Ширак — икки марта бош вазир бўлган ягона француз сиёсатчисидир.

Миттеранга 1988 йилда президентлик пойгасида ютқазиб, яна мухолифат томонга ўтган, аммо 1995 йилда яна ўз номзодини кўрсатиб, ғолиб бўлган.

Янгиликлар лентаси
0