Сиёсат

Танзила Норбоева: 2019 йилда 370 мингта иш ўринларини яратиш режалаштирилган

© senat.uzСенатор Т.Нарбаева во время совещания на 74-й сессии ГА ООН.
Сенатор Т.Нарбаева  во время совещания на  74-й сессии ГА ООН.  - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Ўзбекистон учун долзарб муаммо - ёшларни иш билан таъминлаш мавзуси БМТ Бош Ассамблеяси доирасида кўриб чиқилди.

ТОШКЕНТ, 26 сент – Sputnik. Шу кунларда Нью-Йоркда бўлиб ўтаётган БМТ Бош Ассамблеясининг 74-сессиясида иштирок этаётган ўзбек делегацияси аъзолари “Ёшлар учун меҳнат соҳасидаги келажак: ёшлар бандлигини тарғиб қилиш бўйича стратегик ҳамкорлик” мавзуидаги кенгашда қатнашдилар, дея хабар беради Ўзбекистон Олий Мажлис Сенатининг Ахборот хизмати. Тадбир Халқаро меҳнат ташкилоти иштирокида ўтказилди.

Унда делегация раҳбари, Сенат раиси Танзила Норбоева “Давлат-хусусий шериклик ёшлар бандлиги дастурларини қандай қўллаб-қувватлаши мумкин? Бунда ҳукумат, ходимлар ва иш берувчиларнинг ўрни қандай?” мавзусида маъруза билан сўзга чиқди.

Жамият
Ўзбекистон одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши қандай курашади

Сенаторнинг қайд этишича, ҳар йили 500 мингдан зиёд ёшлар катта ҳаётга қадам қўймоқда ва уларни ишга жойлаштириш зарурияти мавжуд. Республикада ёшлар бандлиги масалаларини тартибга солувчи қатор давлат дастурлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилган, хусусан, 2018 йил июнда қабул қилинган “Ёшлар – келажагимиз” давлат дастури шулар жумласидан. Дастур ёшларнинг бизнес ташаббусларини, стартаплари, ғоя ва лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш, банд бўлмаган ёшларни зарур мутахассисликларга ва бизнес юритиш кўникмаларига ўқитиш орқали ёшлар бандлигини таъминлашга, умуман унинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини оширишга, шунингдек давлат институтлари, шу жумладан бандликка кўмаклашиш хизматининг салоҳиятидан фойдаланишга қаратилган.

"Илк бор шу йил меҳнат бозорида Ўзбекистон президенти қарори билан тасдиқланган янги иш ўринларини квоталаш учун давлат буюртмаси механизми  жорий этилди. Қарорга мувофиқ, 2019 йилда 370 мингта янги иш ўрни ташкил этиш ва мавсумий ҳамда вақтинчалик ишлар билан 182 минг кишининг бандлигини таъминлаш назарда тутилмоқда", дейилади маърузада.

Сенат раиси, шу билан бирга, Ўзбекистонда бандлик соҳасида халқаро ҳамкорлик қилиш масаласига тўхталиб ўтди ҳамда меҳнат ва бандлик соҳасида ратификация қилинган қатор халқаро ҳужжатларнинг дастлабки натижалари билан хорижий ҳамкорларни таништирди.

Янгиликлар лентаси
0