Иқтисод

Ўзбекистон ва Хитой имзолаган $ 4,3 миллиардлик шартномалар нима ҳақида?

© AFP / HOW HWEE YOUNGПремьер-министр Узбекистана Абдулла Арипов и премьер-министр Китая Ли Кэцян во время церемонии подписания соглашений в Большом народном зале в Пекине
Премьер-министр Узбекистана Абдулла Арипов и премьер-министр Китая Ли Кэцян во время церемонии подписания соглашений в Большом народном зале в Пекине - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Ўзбекистон ва Хитой имзолаган шартномалар коммуникация технологиялари, ГЭС қурилиши, автомобил йўллари қурилиши, енгил саноат, қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик соҳаларини қамраб олган.

ТОШКЕНТ, 26 сен – Sputnik. Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон-Хитой Ҳукуматлараро қўмитаси учрашуви якунида имзоланган шартномалар рўйхатини эълон қилди.

Совместное китайско-узбекское предприятие AWP заполнило одну из пустующих ниш в производственном секторе Узбекистана  - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Хитой Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкорига айланди

Умумий қиймати 4,3 АҚШ доллари бўлган шартномалар Ўзбекистон ҳудудида Хитой сармояси ёки хитойлик компаниялар иштирокида амалга оширилиши режалаштирилаётгани лойиҳаларни қамраб олган.

Ушбу рўйхатда  тадбиркорлк алоқаларини енгиллатишга қаратилган ҳукуматлараро шартномалар ва хусусий инвестицион, тажриба алмашиш ва бошқа ҳамкорлик шартномалари ўрин олган.

Улар орасида юқори технологияли алоқа воситалари етказиб бериш, ГЭС қурилиши, ипакни ва пахтани қайта ишлаш соҳасида ҳамкорлик, қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик соҳаларида ҳамкорлик қилиш шартномалари ўрин олган.  Масалан:

  • Хитой молиявий иштирокида Чирчиқ, Тошкент ва Самарқанд ГЭСлари каскадлариини янгилаш лойиҳаси;  
  • Самарқанддаги Дарғом каналида бир неча кичик ГЭСлар қуриш лойиҳалари;
  • “Ғузор – Бухоро – Нукус – Бейнау” автомобил йўлининг “А-380” бўлаги қурилиши;
  • “Ўзбектелком” ва Huawei Technologies орасида 107 миллион долларлик юқори технологияли ускуналар етказиб бериш шартномаси;
  • “ЎзМобайл” ва ZTE орасида 50,9 миллион долларлик коммутацион ускуналар етказиб бериш шартномаси, “COSCOM» ва ZTE Investment орасида техник хизмат кўрсатиш шартномаси;
  • “Hebei Cape of Good Hope Logistic Development corporation”  томонидан Ангрен ЭИЗида – ойна ишлаб чиқариш, электро пикаплар ва велосипедлар ишлаб чиқариш, фотоэлектрик модуллар, насослар ва бошқа маҳсулот ишлаб чиқариш ҳақида келишиб олинди. Корхоналар 2021 йил бошида ишга тушириш режалаштирилган;
  • Chongqing Sunfeel  компанияси билан ипакни қайта ишлаш мажмуаси, Qindao Tiani компанияси билан пахтани қайта ишлаш мажмуаси қуриш ва ишга тушириш ҳақидаги шарнтнома;
  • Китоб туманида Anhui Conch Cement компанияси билан портландцемент ишлаб чиқарувчи корхона ташкил этиш;
  • Хитой шоличилик илмий институти билан Қорақалпоғистонда туз ва қурғочиликка чидамли бўлган шоли навини етиштириш;
  • Хитой гўштни баҳолаш генетик маркази билан Иссиқ ва совуққа чидамли бўлган қорамол турларини етиштириш;
  • Dalin компанияси билан ҳамкорликда томчилаб суғориш тизимларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва бошқалар.

Вазирлар Маҳкамаси қарорида ушбу лойиҳаларни амалга ошириш жараёни ҳар ой бериладиган ҳисоботлар ёрдамида кузатиб борилиши қайд этилган.

Янгиликлар лентаси
0