Иқтисод

Европа инвестиция банки Оролни қутқариш учун маблағ ажратди

© Sputnik / Юрий Куйдин / Фотобанкка ўтишОстов рыболовецкого судна на барханах Приаралья
Остов рыболовецкого судна на барханах Приаралья - Sputnik Ўзбекистон
Ажратилган маблағ Орол денгизидаги сувнинг асосий манбаси ҳисобланмиш Амударёнинг ирригацион тизимларини модернизация қилишга йўналтирилади.

ТОШКЕНТ, 27 сен - Sputnik.  Европа инвестиция банки Ўзбекистонга Орол бўйи ҳудудидаги ҳолатни соғломлаштиришга қаратилган лойиҳалар учун 100 миллион евро маблағ ажратиши маълум бўлди, дея хабар беради РИА Новости.

ЕИБ ва Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бу ҳақда тегишли меморандум имзолади. Ҳужжат, қиймати 100 миллион евролик инвестицион дастурларнинг бошланишини кўзда тутади. Мазкур лойиҳа Орол денгизини қайта тиклаш бўйича халқаро ҳаракатларни бирлаштиришга имконият яратади.

На дне Аральского моря высадили первые деревья для борьбы с опустыниванием - Sputnik Ўзбекистон
Видео
Тикланаётган саҳро: Орол денгизи ҳудуди қандай ўзгармоқда

Ушбу маблағлар Амударёнинг ирригацион тизимини модернизациялашга ҳамда бу туманда қишлоқ хўжалиги экинларини қайта тиклашга йўналтирилади.

Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида жойлашган Орол денгизи 1960 йилга қадар ҳудуди бўйича дунёнинг энг йириклари орасида тўртинчи бўлган. Сўнгги 55 йилда орол ҳудуди деярли уч баравар қисқарди, сув сатҳи 29 метрга пасайди ва сув ҳажми эса 15 карра камайди, унинг тузланганлик даражаси ошиб, балиқлар эса нобуд бўлди.        

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader