Жалолободда икки америкалик наркотик билан қўлга тушди: улар инглиз тилидан дарс берган

© Sputnik / Олег Ласточкин / Медиабанкка ўтишИзъятие марихуаны
Изъятие марихуаны - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бир килодан зиёд гиёҳванд моддаси билан қўлга тушган Америка фуқаролари Қирғизистондаги мактабларидан бирида инглиз тилидан дарс берган.

ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари икки нафар Америка фуқаросини бир килограмм гиёҳванд моддаси билан қўлга олди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон вилоят ИИБ матбуот хизматига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Конопля - Sputnik Ўзбекистон
Икки тошкентлик уйини нашазорга айлантирди

“19 сентябрь куни Бишкек-Ўш трассасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари Honda Odyssey автомобилини тўхтатишди. Йўловчиларнинг шубҳали ҳаракати диққатни жалб этди ва милиция ходимлари тинтув ўтказишга қарор қилишди. Эркаклардан бирида ичида марихуанага ўхшаш бўлган модда бўлган пакет аниқланди. Улар қўлга олинди”, - дейилади хабарда.

Кейинчалик бу икки йўловчи АҚШнинг Тинчлик корпуси кўнгиллилари экани маълум бўлган. Улар Жалолобод вилояти Акси туманидаги мактаблардан бирида инглиз тилидан дарс беришган

Экспертига хулосасига кўра, мусодара қилинган пакетда 1 кг 26 грамм марихуана бўлган. Улардан бири гиёҳванд моддалари унга тегишли эканини тан олган.

Ҳозирда Токтогул туман суди қарори биноан айбини тан олган америкалик тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган, шериги эса қўйиб юборилган.

Янгиликлар лентаси
0