Дунёда

Грузия президенти: Россия билан мулоқотни йўлга қўйиш лозим

© Sputnik / Фотобанкка ўтишПрезидент Грузии Саломе Зурабишвили
Президент Грузии Саломе Зурабишвили - Sputnik Ўзбекистон
Саломе Зурабишвили Грузия ва Россия ташқи ишлар вазирларининг БМТ Бош ассамблеясининг 74-сессияси доирасидаги учрашувини ижобий баҳолади.

ТОШКЕНТ, 28 сен – Sputnik. Грузия президенти Саломе Зурабишвили мамлакат Россия билан мулоқотни йўлга қўйиши лозимлигини маълум қилди.

2008 йилдаги урушдан сўнг илк бор Россия ва Грузия ТИВ раҳбарлари Давид Залкалиани и Сергей Лавров Нью-Йоркда музокаралар ўтказди. Учрашув Швейцария воситачилигида вазирларининг БМТ Бош ассамблеясининг 74-сессияси доирасида бўлиб ўтди

“Иккита йўл бор: биринчиси – биз воз кечган уруш йўли, иккинчиси эса – мулоқот ва дипломатия йўли”, - дея Саломе Зурабишвили сўзларидан келтиради Sputnik Грузия.

Шу билан бирга у учрашув барча ҳамкорлар томонидан юқори баҳоланганини таъкидлаган. Грузия етакчиси Грузияда россияликларга нисбатан салбий муносабат йўқлигини қайд этган.

“Грузияда русофобия йўқ, у ҳеч қачон бўлмаган”, - деган Зурабишвили.

Грузия Россия билан алоқаларни Москва 2008 йилда Абхазия ва Цхинвал минтақаси (Жанубий Осетия) мустақиллигини тан олгандан сўнг узиб қўйган эди. Грузия ҳукумати Абхазия ва Цхинвал минтақаси 1990 йилларнинг бошидан буён назорат қилмайди. Швейцария Грузия ва Россия ўртасидаги воситачи ҳисобланади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала