Дунёда

Мадуро: Трамп минглаб импичментга лойиқдир

© Sputnik / Евгений Биятов / Фотобанкка ўтишПрезидент Венесуэлы Николас Мадуро
Президент Венесуэлы Николас Мадуро - Sputnik Ўзбекистон
Венесуэла президенти Николас Мадуро Дональд Трамп унинг мамлакатига нисбатан амалга оширган ҳаракатлари учун минглаб импичментга лойиқлигини айтди.

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Венесуэлга нисбатан ҳаракатлари учун минглаб импичментларга лойиқ, дея ҳисоблайди Лотин Америкаси мамлакати президенти Николас Мадуро.

Президент Венесуэлы Н. Мадуро выступил перед Верховным судом - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Мадуро Трампга кескин жавоб қайтарди

“Уни Украина президентига нисбатан шантаж қилганликда айблашмоқда. Мен айтаманки, нима сабабдан уни бунда айблашмоқда, агар у бу ишни ҳар кун қилаётган бўлса: дунё президент ва бош вазирларини бизни шантаж қилиш, иқтисодий кўмак, кредитдан маҳрум қилиш, бизга ҳужум қилишга чорлайди.. Унга дунёни Венесуэлага қарши шантаж қилгани учун минглаб импичментлар эълон қилиш керак”,  -дея Мадуро сўзларидан келтиради РИА Новости.

Оқ уй 25 сентябрь куни АҚШ ва Украина етакчилари ўртасида июль ойида бўлиб ўтган суҳбат стенограммасини чоп этди. Аввалроқ ОАВларда Трамп Украина президенти Владимир Зеленский билан бўлган суҳбат давомида ундан Хантер Байден, АҚШ собиқ вице-президенти Жо Байденнинг ўғлига нисбатан суриштирув ишларини бошлашни талаб қилганлиги тўғрисидаги хабарлар пайдо бўлди. Жо Байден 2020 йилда АҚШ президентлигига ўз номзодини қўймоқчи ва Трампнинг асосий рақиби бўлиши мумкин.

Эълон қилинган стенограмма Трамп Зеленскийдан “Burisma Group” фаолиятини текширган Украина собиқ бош прокурори Виктор Шокининг ишдан бўшатилиш ҳолатларини суриштириш илтимос қилганини тасдиқлади. “Burisma Group” директорлар таркибида Байденниннг ҳам ўғли бўлган. Бундан ташқари, Трамп Хантер Байденнинг ишини суриштиришни илтимос қилгани маълум бўлган. Зеленский, ўз навбатида, АҚШ президентидан У Трампдан “Байден иши” юзасидан қўшимча маълумотларни тақдим этишни сўраган.

Президент Венесуэлы Николас Мадуро - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Николас Мадуро: “Трамп мени ўлдириш ҳақида буйруқ берган”

АҚШ конгресси вакиллар палатаси спикери демократ Нэнси Пелоси конгресс ушбу суҳбатни асос қилиб, президент Дональд Трампга қарши импичмент жараёнини бошлаётганини маълум қилган эди. Нэнси Пелосининг сўзларига қараганда, Трампнинг ҳаракатлари "у президент лавозими, миллий хавфсизлик ва сайловлар яхлитлигига хоинлик қилганлигига" ишора қилмоқда. Трампнинг ўзи бу айбловни рад қилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала