Тошкентда бир ярим асрлик обида реконструкция қилинмоқда

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишГорода Мира. Ташкент
Города Мира. Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маданият вазирининг буйруғига асосан тарихий объект маданий мерос ёдгорлиги сифатида рўйхатдан ўтказилган.Ҳозирда уни қайта тиклаш лойиҳаси бошланган.

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани “Камолон” маҳалласида жойлашган тарихий ёдгорлик (“Часовня”) реконструкция қилинмоқда.

Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, у ерда 1886 йилда 24 нафар рус аскарлари дафн этилган. Бир қаватдан иборат бино шу кунга қадар ўзининг ҳақиқий пойдевори ва девор қисмини сақлаб қолган. 

Маданият вазирининг 411-сонли буйруғига асосан тарихий объект маданий мерос ёдгорлиги сифатида рўйхатдан ўтказилган ҳамда уни қайта тиклаш лойиҳаси бошланган.

© Пресс-служба хокимията ТашкентаТошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани “Камолон” маҳалласида жойлашган тарихий ёдгорлик (“Часовня”) реконструкция қилинмоқда.
Тошкентда  бир ярим асрлик обида реконструкция қилинмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани “Камолон” маҳалласида жойлашган тарихий ёдгорлик (“Часовня”) реконструкция қилинмоқда.

“Ижод-ижод” хусусий корхонаси раҳбари Алишер Раҳмоновнинг сўзларига қараганда, Реконструкция ишлари ҳозирча 2 ойга мўлжалланган. Ташқи кўринишини мис туника билан қопланади, энг юқори қисмида жойлашган хоч эса латундан ясалади. Аскарларнинг исм фамилияси ёзилган бўлак ҳам мисдан бўлади. Ҳозир архив ҳужжатлари орқали марҳумларнинг номларини тиклаш ишлари олиб бориляпти.

Таъкидланишича, “Meros chashmasi” лойиҳалаш ташкилоти унинг реконструкция масаласини лойиҳалаштирган.  Куни кеча Рус провослав черкови Тошкент ва Ўзбекистон епархия митрополити Владика Викентий бу ерга ташриф буюриб,  олиб борилаётган ишлардан мамнунлигини таъкидлаган.

Янгиликлар лентаси
0