Жамият

Чемпион спортчиларни президент ва Миллий гвардия раҳбарияти тақдирлади

© Миллий гвардияНацгвардия наградила спортсменов
Нацгвардия наградила спортсменов - Sputnik Ўзбекистон
Чемпион спортчилар ва уларнинг мураббийлари президент ва Миллий гвардия қўмондонлиги томонидан тақдирланди.

ТОШКЕНТ, 29 сен - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Екатеринбургда  биринчиликни қўлга киритган ўзбекистонлик боксчилар ва уларнинг мураббийларини тақдирлаш ҳақида фармон имзолади.

Справа - Амит (Индия), Шахобид Зотров (Узбекистан) победивший в финале по боксу в весовой категории до 52 кг на ХХ чемпионате мира по боксу в Екатеринбурге. - Sputnik Ўзбекистон
Спорт
Ўзбекистон бокс жамоаси яна бир бор дунёда биринчи бўлди

Ушбу фармонга кўра, “Ўзбекистон ифтихори” унвони билан Жалолов Баҳодир Исомиддин ўғли, Мирзахалилов Миразизбек Мирзакарим ўғли  тақдирланган.

Шунингдек, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” унвони билан Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Курбанов Марат Галиевич ҳамда  Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг бокс бўйича мураббийи Қиличев Тўлкин Махмурович ва Фарғона вилояти ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг бокс бўйича мураббийи Эркаев Баходир Тургуновичлар тақдирланди.

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” унвони билан Зоиров Шахобидин Шокирович, “Келажак бунёдкори” медали билан - Батуров Бобо-Усмон Шамсутдин ўғли  ва Рўзметов Дилшодбек Юсупбай ўғли  тақдирланди.

“Шуҳрат”  медали билан Ахмедов Бурхон Бахрамович    ва Қиличев Фарруҳ Комиловичлар тақдирланди.

Встреча боксеров в Ташкетском аэропорту - Sputnik Ўзбекистон
Спорт
Чемпион боксчилар Тошкент аэропортида тантанали кутиб олинди

Ундан ташқари Миллий гвардия қўмондонлиги ҳам, ўз  навбатида, Екатеринбургдан улкан ютуқлар билан қайтиб келган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари Баҳодир Жалолов ва Бобо-Усмон Батуровларни ҳамда халқаро мусобақалар ғолиби Муроджон Ахмадалиев ва юнон-рум кураши Токио Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритган Элмурат Тасмурадовларга навбатдаги ҳарбий унвон ҳамда эсдалик совғалари топширишди.

Шунингдек, боксчиларни тайёрлашда жонбозлик кўрсатиб келаётган мураббий Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув маркази катта ўқитувчиси Элшод Расулов ҳам Миллий гвардия қўмондонининг эсдалик совғалари билан тақдирланди, дейилган хабарда.

© Миллий гвардияНацгвардия наградила спортсменов
Чемпион спортчиларни президент ва Миллий гвардия раҳбарияти тақдирлади - Sputnik Ўзбекистон
Нацгвардия наградила спортсменов
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала