Жамият

Шавкат Мирзиёев ўқитувчиларни табриклади

© пресс-службаШавкат Мирзиёев вручил государственные награды
Шавкат Мирзиёев вручил государственные награды - Sputnik Ўзбекистон
Ўқитувчилар куни муносабати билан президент ўзбекистонлик устоз ва мураббийларни табриклаб ва 100 дан ортиқ хизмат кўрсатган ўқитувчиларни мукофотлади.

ТОШКЕНТ, 29 сен - Sputnik. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчиларини касб байрами билан табриклади. 

Аввало, сиз, азизларни, таълим-тарбия соҳасида меҳнат қилаётган барча педагог ходимларни Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин қалбимдан табриклаб, энг эзгу тилакларимни изҳор этаман.

"Ушбу қутлуғ айёмда барчамиз бизга илм ўргатган, ҳаёт сабоғини берган жонкуяр, фидойи ўқитувчи ва домлаларимизга чуқур ҳурмат бажо келтириб, чин дилдан таъзим қиламиз", - дейилган президент табрик сўзида. 

Биз халқимизнинг энг катта бойлигини – миллионлаб фарзандларимиз, жондан азиз ўғил-қизларимизнинг тақдирини, Ўзбекистон истиқболини сизларга ишониб топширганмиз. Ва бу вазифани масъулият билан адо этиб келаётган сизлар каби фидойи инсонлар, келажак бунёдкорларига ҳар қанча таҳсин ва тасаннолар айтсак, арзийди.

Урок в узбекской школе - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
ХТВ: ўқитувчилар кунига деб, имконияти йўқлардан мажбуран пул йиғиш нотўғри

Сизларни Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда катта муваффақиятлар, хонадонларингизга файзу барака тилайман.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев ўқитувчилар куни муносабати билан 100дан ортиқ ўқитувчиларни Мукофотлади. 

Хусусан,"Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси"юксак унвони Кузиева Каромат Мамитжановна (Сирдарё вилояти) ва Собиров Ахмед Юлдашевичга (Хоразм вилояти) берили. 

Шунингдек, "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими" унвонига Турсунова Махбуба Мирзахожоевна (Фарғона вилояти) ва Қосимов Исам Жўраевич (Жиззах вилояти) муносиб деб топилди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиеев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ўқитувчилар маоши ва нуфузини янада оширмоқда

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси" унвонига Закиров Алимжон  ҳамда Кучкарова Гулнара Мараимовналар муносиб топилди.  

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози" унвони билан Абунасова Розия Тўраевна ва Холодова Наталья Юрьевналар тақдирланди. 

Ундан ташқари "Фидокорона хизматлари учун" ордени билан 5 нафар ўқитувчи, "Меҳнат шуҳрати"  ордени билан 19 нафар ўқитувчи ва II даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан 7 нафар ўқитувчи тақдирланди. 

"Дўстлик" ордени билан - 24 киши, "Шуҳрат" бедали билан 67 киши мукофотланди. 

Президент табригининг тўлиқ матни ва мукофотланган ўқитувчилар тўлиқ рўйхати билан матбуот хизмати саҳифасида танишишингиз мумкин.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader