Шомуродов ван Бастен услубида гол урди - видео

© ФК "Ростов"Элдор Шомуродов
Элдор Шомуродов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москва "Динамо"си билан бўлиб ўтган ўйинда Элдор Шомуродов яна бир ажойиб гол урди - баланд ноқулай бурчак остида келган тўпни усталик тўхтатиб олиб дарвозага йўллади.

ТОШКЕНТ, 29 сен – Sputnik. Россиянинг “Ростов” жамоаси таркибида тўп сураётган ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов кеча Москванинг “Динамо” жамоаси билан бўлиб ўтган ўйинда яна бир чиройли гол урди.

Элдор жуда баланддан ва дарвозага нисбатан ўта ноқулай бурчакка тўғри келган тўпни, аввал боши билан тўхтатиб олди ва ундан сўнг моҳирлик билан рақиб дарвозасига йўллади.

Ушбу тўпни дарвозага киритиш мумкинлигига ҳеч ким ишонмаганди шекилли, рақиб ҳимоячилари ҳам дарвозабон ҳам қаршилик кўрсатишга улгурмади.  Ўйинда 3:0 ҳисобида “Ростов” жамоаси ғалаба қозонди.

Ўйин коментатори эса Шомуродовнинг ушбу голини Голландия Терма Жамоаси ҳужумчиси Марко ван Бастеннинг 1988 йилда СССР дарвозасига киритган голига ўхшатди. 

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Элдор Шомуродов Россия премьер лигасининг биринчи номер бомбардири ҳисобланади. Ушбу гол унинг ютуғини янада мусткаҳкамлади. Бугунги кун ҳолатига кўра, Элдор  11 та ўйинда 9та гол урган.

Янгиликлар лентаси
0