Дунёда

АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди

© Sputnik / Игорь Михалев / Фотобанкка ўтишЗдание министерства финансов США в Вашингтоне
Здание министерства финансов США в Вашингтоне - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ “сайловларга аралашиш” юзасидан Россия қатор фуқаролари ва компанияларига қарши санкцияларни кенгайтирди.

ТОШКЕНТ, 30 cен – Sputnik. АҚШ “сайловларга аралашиш” юзасидан Россия қатор фуқаролари ва компанияларига қарши санкцияларни кенгайтирди, деб хабар қилди РИА Новости.

Президент России Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Путин Грузияга қарши санкция қўллашга қарши чиқди

Санкция рўйхатига Денис Кузьмин ва Игорь Нестеров киритилди. Вашингтон маълумотларига кўра, улар интернет-тадқиқот агентлиги билан боғлиқ.

Бундан ташқари чекловлар Сейшел оролларида рўйхатга олинган Autolex Transport Ltd ва Berateх Group Limited компаниялар ҳамда Чехияда рўйхатга олинган Linburg Industries Ltd компаниясига таъсир қилади.

АҚШ Молия вазирлиги маълумотига қараганда, бу фирмалар ва жисмоний шахслар россиялик ишбилармон Евгений Пригожин билан боғлиқ.

Аввалроқ АҚШнинг собиқ махсус прокурори Роберт Мюллер Россиянинг ўн учта фуқароси ва учта компаниясини "АҚШга қарши тил бириктириш" ва "фирибгарлик" да айблаган эди. Айблов хулосасида: Евгений Пригожин, Михаил Бистров, Михаил Бурчик (Абрамов), Александра Крылова, Анна Богачева, Сергей Полозов, Мария Бовда, Роберт Бовда, Жейхун Асланов, Вадим Подкопаев, Глеб Васильченко, Ирина Каверзина, Владимир Венков исмлари келтирилган.

Мюллер икки йил давомида 2016 йил сайловларига "Россиянинг аралашуви" ишини тергов қилганди. Мюллер аралашувга оид айбловларни тасдиқлади, аммо сайловда ғолиб бўлган Дональд Трамп ва Россия ўртасидаги "келишув" ҳақида ҳеч қандай далил топмаганди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала