Спорт

Боксчиларга президент совғалари топширилди

© ФБУБоксерам вручили "Подарок президента"
Боксерам вручили Подарок президента - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Жаҳон чемпионатидан ғалаба билан қайтган ўзбекистонлик боксчиларга Трекер, Жентра, Нексия 3 автомобиллари топширилди.

ТОШКЕНТ, 30 сен – Sputnik. Екатеринбургда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида биринчиликни қўлга киритиб қайтган боксчиларга президент совғалари топширилди, деб хабар қилмоқда бокс федерацияси.

© ФБУБоксчиларга президент совғалари топширилди
Боксчиларга президент совғалари топширилди - Sputnik Ўзбекистон
Боксчиларга президент совғалари топширилди

30 сентябрь куни "Олимпия шон-шуҳрати" музейида боксчиларимизни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда жаҳон чемпионати қаҳрамонларига "Президент совғаси" - автомобиллар тақдим этилди.

© ФБУБоксчиларга президент совғалари топширилди
Боксчиларга президент совғалари топширилди - Sputnik Ўзбекистон
Боксчиларга президент совғалари топширилди

Хусусан, Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган Шаҳобиддин Зоиров, Миразизбек Мирзаҳалилов ва Баҳодир Жалоловларга "Трекер" автомобили, кумуш ва бронза медали соҳиблари Дилшодбек Рўзметов ва Бобоусмон Батуровларга "Жентра" автомобиллари калити топширилди.

© ФБУБоксчиларга президент совғалари топширилди
Боксчиларга президент совғалари топширилди - Sputnik Ўзбекистон
Боксчиларга президент совғалари топширилди

Шунингдек, терма жамоамизнинг муваффақиятида ўз ҳиссасини қўшган мураббийларга ҳам пул мукофотлари тақдим этилди.

Тадбирда шунингдек Бокс федерацияси раҳбарияти сўзга чиқишди.

Янгиликлар лентаси
0