Мактабдан ташқари таълим: давлат-хусусий шериклик амалда

© УзАРобот-паук, 3D принтер и другие изобретения ташкентских школьников
Робот-паук, 3D принтер и другие изобретения ташкентских школьников - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг мактабдан ташқари таълим тизимини қандай ўзгаришлар кутмоқда, янги лойиҳаларни жорий этиш учун мамлакатда ишлаб чиқарилмайдиган хом ашё ва жиҳозлар ниманинг ҳисобидан тўлдирилади - бу ва бошқалар таълим соҳасидаги янги қарорда.

ТОШКЕНТ, 1 окт - Sputnik.Ўзбекистонда ёшларнинг мактабдан ташқари таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратишга қаратилган комплекс чора-тадбирларга бағишланган президент қарори қабул қилинди. Қарор матни ЎзАда эълон қилинди.

Қарорнинг асосий мақсади сифатида ўқувчи-ёшларда юксак маънавий фазилатларни камол топтириш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, касб-ҳунарга йўналтириш орқали мустақил ҳаётга тайёрлаш кабилар қайд этилган. Бунинг амалий тадбирлари сифатида, республика бўйлаб мавжуд марказлар негизида Республика “Баркамол авлод” болалар мактаблари, “Болалар кутубхоналари”, 2020-2023 йилларда Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрида тизимли равишда болалар туризмини ривожлантириш мақсадида 100-200 ўринли “Болалар сайёҳлик базалари”ни ташкил этиш белгиланган.

Нигина Ходжаева  - Sputnik Ўзбекистон
Педагог мактаб ислоҳотлари ҳақида: тўққизинчи синф ўқувчиларини илгари бошқариш қийин эди

Бу йўналишда асосий вазифалар қаторида, шу жумладан, дунё бозорига “Баркамол авлод” болалар мактабларининг тўгарак аъзолари томонидан яратилган маҳсулотларни олиб чиқиш мақсадида “Art shop” электрон дўконларини ташкил этиш ва сотувини йўлга қўйиш; “Баркамол авлод” болалар мактабларида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида “Болалар технопарки” лойиҳаларини ташкил этиш; “Баркамол авлод” болалар мактабларида 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб “STEAM – таълим” (Science – табиий фанлар, Technology – технологиялар, Engineering – муҳандислик, Art – санъат, Mathematics – математика) дастурини жорий этиш кабилар кўрсатиб ўтилган. 

Халқаро роботчилар чемпионатда Ўзбекистон илк медални қўлга киритди

“Баркамол авлод” болалар мактабларини 2024 йилга қадар 50 % олий маълумотли мутахассислар билан тўлдириш; ўқувчиларни “Баркамол авлод” болалар мактабларига қамраб олиш даражасини 10,5 %га, улардаги робототехника ва муҳандислик тўгараклари улушини 10 %га етказиш; мазкур мактаблар, “Болалар кутубхоналари” ва мактаб кутубхоналарини  кенг полосали Интернет тармоғига улаш; шерик сармоядорлар ва тадбиркорларни жалб қилган ҳолда давлат муассасалари томонидан таълим лабораторияси, робот дунёси ва турли ижодкорлик йўналишларини қамраб олган “Kids makon” бизнес лойиҳасини амалга ошириш каби долзарб мақсадли вазифалар ҳам қарорда тасдиқлаб берилган.

Президент мактабларига имтиҳон икки босқичда ўтказилади

Бу каби таълим муассасалари ходимларининг 2020 йил 1 январдан бошлаб “А.Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти”да қайта тайёрланиши ва малакаси оширилиши кўзда тутилган.

Ўқув машғулотларда фойдаланиш ҳамда инновацион ишланмаларни амалга ошириш юзасидан республикада ишлаб чиқарилмайдиган, хориждан олиб келинадиган хомашё ва жиҳозлар давлат буюртмалари қаторига киритилиб, уларни харид қилиш учун имтиёзли шартлар асосидаги хорижий кредитлар ва грантларни жалб этиш борасидаги ишлар фаоллаштирилиши белгиланган.

Янгиликлар лентаси
0