Божхона қўмитаси чегарадаги тирбандлик тўғрисидаги хабарларга муносабат билдирди

© Sputnik / Табылды Кадырбеков / Медиабанкка ўтишГраница между Кыргызстаном и Казахстаном
Граница между Кыргызстаном и Казахстаном - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда Қозоғистоннинг “Тажен” чегара божхона постидан Қорақалпоғистон “Даут-ота” чегара божхона постига киришда 40 та “фура” тирбандлик сабабли навбатда турганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди.

ТОШКЕНТ, 2 окт - Sputnik. 1 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Қозоғистон Республикасининг “Тажен” чегара божхона постидан Қорақалпоғистон Республикаси “Даут-ота” чегара божхона постига киришда 40 та юк машинаси тирбандлик сабабли навбатда турганлиги тўғрисидаги хабарларга Давлат божхона қўмитаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, божхона чегараси орқали ҳаракатланган автотранспорт воситалари сони таҳлил қилинганда, сентябрь ойи якуни бўйича уларнинг ҳаракати ўтган даврга нисбатан кескин ошганлиги кузатилган.

“Божхона пости орқали ўтиш учун келган автотранспорт воситалари замонавий назорат-техник воситалардан самарали фойдаланган ҳолда тезкорлик билан, ҳеч бир монеликсиз ва сунъий тўсиқларсиз божхона назоратидан ўтказилмоқда”, - дейилади хабарда.

Фуры выстроились в очередь на границе - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарадаги тирбандлик сабабини маълум қилишди

Маълум қилинишича, бугунги кунда мамлакатнинг чегара божхона постлари орқали кунига ўртача 130 минг фуқаро, 6 000 тага яқин автотранспорт воситалари ҳаракатланаётган бўлиб, шундан 2 300 ­таси юк автотранспорт воситалари, 3 700 таси эса енгил автотранспорт ва автобусларни ташкил этади.

Биргина, “Даут-ота” чегара божхона пости орқали сентябрь ойи бошида ҳар куни ўрта ҳисобда 150 та юк автотранспорт воситалари божхона расмийлаштирувидан ўтказилган бўлса, 26-30 сентябрь кунлари давомида ҳар куни ўрта ҳисобда 230 та юк автотранспорт воситалари божхона расмийлаштирувидан ўтказилган.

Хабарда чегара божхона постларида автотранспорт воситлари тирбандлиги ҳолатларини олдини олиш мақсадида божхона органлари томонидан барча зарур чоралар кўрилаётгани қўшимча қилинган. Бу масалада қўшни давлатлар божхона хизматлари билан ҳам ҳамкорликда ишлар ташкиллаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0