Тошкент аэропортида яширинча олиб келинаётган 19та "Iphone 11" фош қилинди

Oбуна бўлиш
Фуқаро юкида божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган ва декларацияда кўрсатилмаган 19 дона “Iphone 11 Pro Max” русумли уяли телефонлар аниқланди.

ТОШКЕНТ, 3 окт - Sputnik. “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари Ўзбекистонга ноқонуний йўл билан олиб кирилаётган электрон мосламаларни тўхтатиб қолдилар, хабар қилди республика Давлат божхона қўмитаси.

Цыган-наркоторговец, задержанный сотрудниками наркополиции - Sputnik Ўзбекистон
Наркотик моддаларни чегарадан олиб ўтишда "жонли контейнер" усули оммалашмоқда - божхона

Куни-кеча Тошкент халқаро аэропортига хориждан учиб келган фуқаро С.И.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада унинг юклари орасидан, оғзаки сўровда маълум қилинмаган  ва декларацияда кўрсатилмаган, қиймати тахминан 25 000 АҚШ долларига тенг 19 дона “Iphone 11 Pro Max” русумли уяли телефонлар борлиги аниқланди.

Юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0