Дунёда

Эрдўғон яқин кунларда Сурияда амалиёт бошланишини истисно қилмади

© Sputnik / Алексей Никольский / Фотобанкка ўтишПрезидент Турции Реджеп Тайип Эрдоган
Президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган - Sputnik Ўзбекистон
Амалиётнинг мақсади Сурия курдларининг мудофаа кучларидан Туркия билан чегарадош Сурия ҳудудини тозалаш ҳамда у ерда хавфсиз зона яратиш бўлади.

ТОШКЕНТ, 5 окт - Sputnik. Туркия ҳарбийлари Сурия шимолида амалиёт бошлашга тайёр. Бу ҳақда Туркия президенти Режеп Таййип Эрдўғон маълум қилди.

“Биз тайёргарлик кўрдик, ҳаракат режаларини бажардик, зарурий кўрсатмалар бердик. Балки бугун ёки эртага биз бундай қарорни қабул қиламиз. Бу амалиётни ҳам ердан, ҳам ҳаводан олиб борамиз”, - дея Эрдўғон сўзларидан келтиради РИА Новости.

Таъкидланишича, амалиётнинг мақсади Сурия курдларининг мудофаа кучларидан Туркия билан чегарадош Сурия ҳудудини тозалаш ҳамда у ерда хавфсиз зона яратиш бўлади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала