Жамият

Ниғматилла Йўлдошев Кураш федерацияси раиси этиб сайланди

Ўзбекистон Кураш федерацияси раиси лавозимига бош прокурор ва собиқ сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев сайланди.

ТОШКЕНТ, 6 окт – Sputnik. Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев Кураш федерацияси раиси этиб сайланди, деб хабар қилмоқда Федерация матбуот хизмати.

“Термиз шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон кураш федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференциясида Ниғматилла Йўлдошев Кураш федерациясининг раиси лавозимига сайланди.

Сайловда бошқа номзодлар кўрсатилмади ва Ниғматилла Йўлдошев бир овоздан Ўзбекистон кураш федерацияси раиси лавозимига сайланди”, - дейилган хабарда.

Председатель Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан Нигматилла Юлдашев - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ниғматилла Йўлдошев Ўзбекистон Бош прокурори этиб тайинланди

Эслатиб ўтамиз, олдин ушбу лавзоимни Ўзбекистон собиқ бош прокурори Отабек Муродов ишлар эди. Муродов лавозимидан озод этилганидан сўнг бир неча ой давомида федерация раиси лавозими вакант эди.

Маълумот учун, Ниғматилла Йўлдошев 1968 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. ТошДУнинг Юридик факультетини битириб Олмалиқда прокуратураси ўз фаолиятини бошлаган. Ундан сўнг Юнусобод туман прокуратураси ҳамда Республика Бош прокуратурасида фаолият юритган. Ундан сўнг адлия вазири ва сенат раиси лавозимларида фаолият юритиб келган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала