ТОШКЕНТ, 8 окт – Sputnik. “Мисс Москва – 2015” гўзаллик танлови ғолиби Оксана Воеводина Daily Mail нашрига Малайзия собиқ қироли Мухаммад V совға қилган никоҳ узугини сотиб бораганини маълум қилди. РИА Новости хабарига асосан.
Воеводинанинг сўзларига кўра, Швеция клиникаси тиббиёт тўловлари учун узукни сотишга мажбур бўлди. Модель ҳомиладорликни сақлаб қолиш мақсадида у ерда даволанган.
“Мен нархини айта олмайман, аммо бошланғич нархдан уч баравар кам”, - дейди Воеводина.
Таъкидланишича, заргарлик буюмнинг бошланғич нархи 16 миллион рублдан ошган.
Аввалроқ, Воеводина ҳомиладорликнинг тўртинчи ойида унинг никоҳи бузилган. У бу ҳақда интернетдан билиб олгани ва шахсан у билан ҳеч ким боғланмаганлигини айтади.
Воеводина ҳеч қандай расмий ҳужжат олмаганини таъкидлайди.
“Мисс-Москва” гўзаллик танлов ғолиби ва собиқ қирол 2018 йил ноябрь ойида турмуш қуришган. Икки ойдан сўнг Муҳаммад V тахтдан воз кечди ва Келантан шатати ҳукмдори мақомини сақлаб қолди. 21 май куни оилада ўғил фарзанд дунёга келди. Унинг исмини Тенку Исмоил Леон Петр Бин Тенку Муҳаммад V Фарис Петр деб қўйилди.