Туркия Сурия чегарасига юздан ортиқ ҳарбий техникани олиб келди - видео

© AFP 2023 / Bulent KilicТурецкая девочка наблюдает из окна автомобиля, как танки и солдаты турецкой армии собираются у сирийской границы в городе Хасса
Турецкая девочка наблюдает из окна автомобиля, как танки и солдаты турецкой армии собираются у сирийской границы в городе Хасса - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркия Сурия чегарасига М60 танк ва М113 аскарларни олиб юришга мўлжалланган зирҳли машиналар жойлаштирди.

ТОШКЕНТ, 9 окт – Sputnik. Анқара Сурия чегарасига зирҳли техникани олиб келди.

RT канали бу ҳақда видео тайёрлади.

Видеоликда Шанлиурфа провинциясидаги Акчакала шаҳрига кириш қисмида М60 танк ва М113 аскарларни олиб юришга мўлжалланган зирҳли машиналардан иборат бўлган ҳарбий колонна ҳаракати акс этган. Бу шаҳар Сурия чегарасидан бир неча юз метр масофада жойлашган.

Anadolu нашри ёзишича, ҳарбий колонна тахминан 130 техникадан иборат.

Туркия президенти Режеп Эрдўғон октябр бошида Сурия шимолидан Фуротдан жануб томонида ҳарбий операция ҳақида қарори яқин кунларда қабул қилинишини маълум қилганди.

Туркия ҳарбийларнинг мақсади - Суриянинг чегара ҳудудида суриялик курдлардан тозалаш ва у ерда Туркиядаги суриялик қочқинларни жойлаштириш учун хавфсиз зонани ташкил қилиш.

Вашингтон ўз навбатидан, АҚШ қуролли кучлари Туркия ҳарбий амалиётида қатнашмаслигини маълум қилиб, қўшинлар олиб чиқилиши эълон қилди.

7 октябр кечаси Туркия авиацияси Ҳасек вилоятидаги Сурия араб-курд кучлари (SDF) базасига  зарба берди.

Янгиликлар лентаси
0