Жамият

Қайта тикланган Тошкент чинни заводи ишга туширилди

Заводда йилига 30 миллион дона ошхона идишлари, сувенирлар, биноларнинг ички безаклари ишлаб чиқарилади. Маҳсулотлар импорт ўрнини тўлдириб, Россия, Украина, Грузия, Озарбайжон ва Марказий Осиё давлатларига экспорт ҳам қилинади.

ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Олмазор туманида янги жойда қад ростлаган Тошкент чинни заводини бориб кўрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

Давлат раҳбари бу заводнинг қайта тикланиши ҳақида ўтган йили 29 июнь куни Олмазор тумани аҳолиси билан мулоқот чоғида айтган эди.

Президент топшириғига мувофиқ, завод фаолиятини қайта тиклаш мақсадида “Aлоқабанк” томонидан умумий қиймати 87 миллиард сўмлик лойиҳа амалга оширилди. Фойдаланилмаётган объект реконструкция қилиниб ҳамда қўшимча бинолар қурилиб, Хитойнинг “Huanggang Huauao Zhongbo Klin Technology Co. Ltd.” компанияси ускуналари ўрнатилди. 300 та иш ўрни яратилди.

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев 9 октября посетил в Алмазарском районе Ташкентский фарфоровый завод, возведенный на новом месте.
Қайта тикланган Тошкент чинни заводи ишга туширилди - Sputnik Ўзбекистон
Президент Шавкат Мирзиёев 9 октября посетил в Алмазарском районе Ташкентский фарфоровый завод, возведенный на новом месте.

Заводда йилига 30 миллион дона ошхона идишлари, сувенирлар, биноларнинг ички безаклари ишлаб чиқарилади. Юз фоиз маҳаллий хомашёдан фойдаланилади. Маҳсулотлар импорт ўрнини тўлдириб, Россия, Украина, Грузия, Озарбайжон ва Марказий Осиё давлатларига экспорт ҳам қилинади.

“Бу завод Ўзбекистоннинг фахри, - деди Шавкат Мирзиёев. - Илгари республикамизга меҳмон келса ёки юртдошларимиз чет элга борса, шу завод тўпламларидан совға қилинарди. Энди ушбу янги корхона ундан ҳам чиройли, сифатли ва қадрли маҳсулотлар тайёрлаши керак”.

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев посетил в Алмазарском районе Ташкентский фарфоровый завод, возведенный на новом месте.
Қайта тикланган Тошкент чинни заводи ишга туширилди - Sputnik Ўзбекистон
Президент Шавкат Мирзиёев посетил в Алмазарском районе Ташкентский фарфоровый завод, возведенный на новом месте.

Мутасаддилар билан суҳбатда завод фаолиятини кенгайтириб, кластерга айлантириш, янада кўп хотин-қизлар ва ёшларни ишга жалб этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шу ерда Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган саноат ва инвестиция лойиҳалари тақдимоти ҳам ўтказилди. Президент экспортни ривожлантириш, ташқи савдо амалиётларини енгиллаштириш мақсадида Тошкент шаҳри учун замонавий мультимодал логистика маркази ташкил этиш таклифини билдирди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала