Ироқдан Ўзбекистонга 60 дан зиёд бола олиб келинди

© УзАУзбекистан вернул из Ирака более 60 детей
Узбекистан вернул из Ирака более 60 детей - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан ўзбекистонлик 64 нафар бола махсус авиарейсда Тошкент шаҳрига олиб келинди.

ТОШКЕНТ, 11 окт - Sputnik. 2019 йил 10 октябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан ўзбекистонлик 64 нафар бола махсус авиарейсда Тошкент шаҳрига олиб келинди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилмоқда.

“Меҳр-2” инсонпарварлик амалиёти доирасида Ўзбекистонга олиб келинган 39 ўғил ва 25 қиз боланинг орасида 14 нафар 3 ёшгача бўлган ҳамда 2 нафар ота-онасидан айрилган болакай бор.

© УзАУзбекистан вернул из Ирака более 60 детей
Ироқдан Ўзбекистонга 60 дан зиёд бола олиб келинди - Sputnik Ўзбекистон
Узбекистан вернул из Ирака более 60 детей

Қайд этилишича, гуманитар амалиёт ишчи гуруҳи томонидан айни пайтда турли халқаро террористик ташкилотларга аъзо бўлиб, ўзга давлатлар фуқаролари тинчлиги ва осойишталигига таҳдид солгани учун Ироқ давлатида 10-20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган ёки умрбод қамоқ жазосини ўтаётган ўзбекистонлик аёллар билан тегишли суҳбатлар ўтказилди ва фарзандларини Ўзбекистонга қайтариш бўйича уларнинг розилиги олинган.

“Эндиликда бу болалар барча қулайликларга эга соғломлаштириш муассасасига жойлаштирилади. Мутахассислар уларга ҳар томонлама тиббий, психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатади. Болалар учун иссиқ овқат ташкил этилиб, янги кийим-кечак билан таъминланади”, - дейилади хабарда.

Хабарда уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни расмийлаштириш, ҳомийлар ва васийларга бириктириш, боғча, мактабга жойлаштириш масалалари ҳам ҳал этилиши қўшимча қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Абдулазиз Камилов Россия раислигида юқори даражадаги БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида мамлакат Ироқ ва Суриядан 235 киши қайтишини кутаётганини маълум қилган эди.

30 май куни Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан 156 нафар Ўзбекистон фуқаролари, асосан аёллар ва болалар махсус авиарейсда Тошкент шаҳрига олиб келинган эди. Уларнинг 48 нафари аёллар, 106 нафари болалар бўлиб, алдов йўли билан Яқин Шарқдаги қуролланган можаролар ҳудудига олиб чиқиб кетилган.

Янгиликлар лентаси
0