Дунёда

Суриядаги ҳарбий амалиётда бир нафар турк аскари ҳалок бўлди

© REUTERS / СтрингерТурецкие войска в Сирии
Турецкие войска в Сирии - Sputnik Ўзбекистон
Суриянинг шимолий жанубида бошланган “Тинчлик булоғи” операциясида бир нафар турк ҳарбийси ҳалок бўлди.

ТОШКЕНТ, 11 окт – Sputnik. Суриянинг шимолий жанубида бошланган “Тинчлик булоғи” операциясида бир нафар турк ҳарбийси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Туркия мудофаа вазири Хулуси Акар хабар қилди. РИА Новости хабарига асосан.

Турецкий полицейский - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Трамп Туркияга “кучли зарба” билан таҳдид қилди

Унинг сўзларига кўра, “Курдистон ишчи партияси террорчилари” билан тўқнашув вақтида 227 рақиблар йўқ қилинди.

Чоршанба куни Туркия президенти Режеб Тайиб Эрдўғон Сурия шимолида Курдистон ишчилар партияси ва “Ислом давлати” террорчилик гуруҳига қарши “тинчлик булоғи” номли ҳарбий амалиёт бошланишини эълон қилганди.

Туркия етакчиси амалиётнинг учта мақсадни айтди: жанубий чегарани террорчилардан халос қилиш, Сурия ҳудудий яхлитлигини ҳимоялаш ва сурияларни ўз юртига қайтишини таъминлаш.

Анқаранинг бу қадами айрим қўшни давлатлар, шунингдек Европа иттифоқи  эътирозига сабаб бўлди.

Курдлар билан ҳамкорлик қилган америкаликлар ўз қуролларини тўқнашув зонасидан олиб чиқдилар. Уларнинг яқин иттифоқчилари Вашингтонни келишувларни бузишда айблади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала