Чемпион келмоқда: Ҳабиб Тошкент шаҳридаги турнирда иштирок этади

Oбуна бўлиш
Россиялик UFC мутлақ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов 23 ноябрь куни GFC20 турнирида иштирок этиш учун Тошкентга келади.

ТОШКЕНТ, 12 окт – Sputnik. Россиялик UFC мутлақ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов 23 ноябрь куни Ўзбекистонга ташриф буюради.

Бу ҳақда спортчи инстаграмдаги саҳифасида маълум қилди.

“Ассалому алайкум, Ўзбекистон. 23 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги GFC20 турнирида иштирок этаман. Яқин орада кўришамиз. Барчага соғлик ва омад", - дея ёзган Ҳабиб.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳабиб Нурмагомедов Ўзбекистонда илк бор GFC 20 мусобақаси ўтказилиши, режага кўра унда 7 нафар ўзбекистонлик ва 6 нафар россиялик жангчилар иштирок этишини маълум қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0