Тошкентда йўловчи талашган ҳайдовчилар муштлашишди

© Sputnik / Табылды КадырбековМужчина показывает разбитый кулак, архивное фото
Мужчина показывает разбитый кулак, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Чилонзор туманида икки ҳайдовчи йўловчи талашиб қолди ва бу жанжалга сабаб бўлди. Ҳайдовчилардан бири эртасига “разборка”га икки танишини бошлаб келди ва рақобатчисини дўппослади.

ТОШКЕНТ, 12 окт – Sputnik. Тошкентда йўловчи талашган ҳайдовчиларнинг муштлашуви жиноят иши қўзғатилиши билан якунланди.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, 24 сентябрь куни Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасидаги автотураргоҳда 23 ёшли Анвар Н. ва 21 ёшли Шаҳбоз У.лар орасида йўловчи талашганликлари сабабли келишмовчилик юзага келгач, бири иккинчисини урган.

Йўл талашди: Тошкентда икки ҳайдовчининг жанжали жиноий иш очилишига сабаб бўлди

Эртаси куни Шаҳбоз У. автотураргоҳга танишлари – 39 ёшли Ўктам К. ва 20 ёшли Аббас У.лар билан келган. Анвар Н. Ўктам К. билан гаплашиб турганидан фойдаланиб, Шаҳбоз У. унинг орқасидан келиб Анварни ура бошлагач, унга Аббос У. ҳам қўшилган. Ўктам К. эса уларни ажратган.

Маълум қилинишича, жанжалдан сўнг Анвар Н. тиббий ёрдам учун мурожаат қилган, аммо шифокорларга эҳтиётсизлиги сабабли йиқилганини айтган.

Бир неча кундан дўппосланган ҳайдовчининг отаси интернет тармоғида видеони кўриб, Жиззах вилояти ИИБга ариза билан мурожаат қилган.  Ариза ҳодиса содир бўлган ҳудуддаги ички ишлар органи – Чилонзор тумани ИИО ФМБга йўналтирилган.

Ушбу ҳодиса юзасидан “Безорилик” моддаси билан жиноий иш қўзғатилди. Суд-тиббий экспертизаси тайинланди.

Янгиликлар лентаси
0