Солиқ қўмитасининг 166 нафар ходими Москвада малака оширади

© ДСҚ38 налоговиков отправились на стажировку в Москву
38 налоговиков отправились на стажировку в Москву - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун Солиқ қўмитасининг 38 нафар ходими Москвага малака оширишга жўнаб кетишди. Йил охирига қадар жами 166 нафар солиқчилар тренингдан ўтказилиши режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 13 окт – Sputnik. Давлат Солиқ қўмитасининг 166 нафар ходимлари Москвада Россия Солиқ хизмати томонидан ташкил қилинган тренингда иштирок этади, деб хабар қилмоқда муассаса матбуот хизмати.

Ўзбекистонлик солиқчилар Москвада “Солиқ тўловчилар билан муносабатларни самарали йўлга қўйиш” мавзусида ташкил этилаётган тренингларда малака оширадилар. Датлабки босқичда иштирок этадиган 38 нафар ходимлар бугун 13 октябр куни Москва шаҳрига жўнат кетишди. Улар 20 октябрга қадар малака оширадилар, - дейилган хабарда.  

Малака ошириш учун навбатдаги гуруҳлар 20-27 октябрда - 50 киши, 27 октябрдан 3 ноябргача - 50 киши, ҳамда 3-10 ноябрда - 28 киши таркибида юборилади. 

Малака ошириш курсларида солиқ ходимларининг тадбиркорлар билан профессионал тилда мулоқот қилиш ҳамда солиқ туловчиларнинг талабларига мос хизматлар сифатини оширишга эътибор қаратилади, дейилган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0