Нефть, виза ва космос: Россия ва Саудия Арабистони 20 тадан ортиқ ҳужжат имзолади

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишSaudi Arabia Russia
Saudi Arabia Russia - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия ва Саудия Арабистони ўртасида юқори даражадаги стратегик ҳамкорлик дастури доирасида икки мамлакат энергетика вазирликлари ўртасида энергия соҳасида ҳамкорлик тўғрисида баённома имзоланди.

ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. Ар-Риёзда Россия президенти Владимир Путин ва Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг учрашуви ўтказилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Государственный визит президента РФ В. Путина в Саудовскую Аравию - Sputnik Ўзбекистон
Тарихий ташриф: Путин Саудия Арабистонига келди

Томонлар йигирмадан ортиқ ҳужжат имзолади. Улар орасида нефть қазиб олувчи мамлакатларнинг узоқ муддатли ҳамкорлиги тўғрисидаги битим, Роскосмос ва Саудия космик комиссияси ўртасида космонавтика ва ГЛОНАСС глобал навигацион сунъий йўлдош тизимини молиялаштириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида баёнот имзоланди.

Бундан ташқари, Россия ва Саудия Арабистони ўртасида стратегик ҳамкорлик дастури доирасида икки мамлакат энергетика вазирликлари ўртасида энергия соҳасида ҳамкорлик тўғрисида баённома имзоланди.

Москва ва Ар-Риёз икки давлат фуқароларига виза беришни соддалаштириш тўғрисида меморандумни имзолади.

Шунингдек, томонлар маданият ва соғлиқни сақлаш соҳаларида англашув меморандумларини имзолади.

Янгиликлар лентаси
0