Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев билан учрашди

© Пресс-служба президента УзбекистанаМирзиёев встретился с президентом Азербайджана
Мирзиёев встретился с президентом Азербайджана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бокуга келгач, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан учрашди.

ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан учрашди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати. 

Давлат раҳбарлари ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиб, бу борада биринчи галдаги вазифаларни белгилаб олдилар. Илҳом Алиев Шавкат Мирзиёевни мамлакатимиз Туркий кенгашга қўшилгани билан табриклаб, бу, шубҳасиз, икки томонлама муносабатларни ва минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга янги суръат бағишлашини қайд этди, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 14 - 15 октябр кунлари Бокуда Туркий тилда сўзлашувчи давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммити бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон ушбу ташкилотнинг тўлақонли аъзолигига қабул қилиниши режалаштирилган. Кенгаш саммитида Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Ўзбекистон ҳамда кузатувчи мамлакат сифатида иштирок этаётган Венгрия ва Туркманистон делегациялари иштирок этади.

 

Янгиликлар лентаси
0