Ўзбекистонда энг кўп сотилган автомобил модели эълон қилинди

Oбуна бўлиш
Nexia 3 - Ўзбекистонда йил бошидан буён энг кўп сотилган автомобил бўлди. 2019 йилнинг 9 ойида 52176та автмобил сотилган.

ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. Ўзбекистон ҳудудида 2019 йил бошидан буён энг кўп сотилган автомобил модели маълум бўлди. Бу ҳақида ЎзАвтосаноат матбуот хизмати хабар қилмоқда.

“Ўзбекистонликлар орасида энг машҳур автомобиль – Nexia 3. 2019 йил бошидан буён 52 176 дона  ана шундай автомобил сотилган”, - дейилган муассаса хабарида.

Nexia 3 – йил бошидан буён Ўзбекистонда энг оммавий автомобил унвонини эгаллаб турибди. Хусусан иккинчи квартал якунида ҳам 30 605 дона сотилган автомобил кўрсатгичи билан Nexia 3 – энг оммавий автомобил бўлган эди.

Янгиликлар лентаси
0