Иқтисод

Миллий валютада сақланаётган депозитлар миқдори ошиб бормоқда – Марказий банк

© Facebook / Uzbek MDKОбналичивание сумов
Обналичивание сумов - Sputnik Ўзбекистон
Миллий валютанинг август ойида содир бўлган девальвациясига қарамасдан, банкларда сўмда сақланаётган депозитлар миқдори кўпаймоқда.

ТОШКЕНТ, 16 окт – Sputnik. Миллий валюта девальвацияси кучайиши ва ўз омонатларини хорижий валютада сақлашни афзал кўрадиган фуқаролар сони кўпайишига қарамасдан, миллий валютадаги депозитларнинг ижобий динамикаси сақлаб қолинган, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Марказий банки.

Купюры американских долларов - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Сўм яна антирекорд ўрнатди – Ўзбекистон валюта курслари

Хабарда айтилишига кўра, 2019 йил январь-июль ойларида АҚШ долларининг алмашинув курси 4 %га ошган бўлса (1 долларга 8 336 сўмдан 8 667 сўмгача), август ойида валюта курсининг кескин ўсиши (8,2%) кузатилган. Сентябрда эса доллар курси ўзининг аввалги тенденциясига қайтиб, ойлик ўсиш суръати 0,5 %гача пасайган.

Май - Август ойларидаАҚШ долларида сақланаётган  жамғармалар улуши 19%дан 33 %гача ошган.  Сентябрда эса хорижий валютада сақланаётган омонатлар миқдори қайтиб 29 %гача камайган.

Хулоса қилиб айтганда, қисқа муддатли инфляцион кутилмаларнинг ўсиши, миллий валютадаги депозитларнинг кескин камайишига ёки таркибий ўзгаришига олиб келмаган. Ўсиш суръати пасайган бўлсада, депозитларнинг ижобий динамикаси сақлаб қолинган. Буни қуйидаги графикда ҳам кўриш мумкин. 

© МБОбъемы сбережений физических лиц
Миллий валютада сақланаётган депозитлар миқдори ошиб бормоқда – Марказий банк - Sputnik Ўзбекистон
Объемы сбережений физических лиц
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала