Ravon - Қозоғистонда энг кўп сотилган автомобил бренди бўлди

© Олег Спивак / Kursiv.kzПредставлен первый Ravon Nexia R3, собранный в Казахстане
Представлен первый Ravon Nexia R3, собранный в Казахстане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сентябрь ойида Ravon Қозоғистонда энг кўп сотилган автомобиль бренди бўлди, Ravon R3 (Nexia) бўлса - энг кўп сотилган автомобиллар орасида 2-ўринни эгаллади.

ТОШКЕНТ, 16 окт - Sputnik. Ravon R3 - сентябрь ойида Қозоғистондаги энг кўп сотилган машиналардан бири бўлди, деб хабар қилмоқда Ўзавтосаноат матбуот хизмати. 

2019 йил сентябрь ойи натижаларига кўра Ravon бренди Қозоғистонда энг энг кўп сотиладиган автомобил бренди бщлди. Ravon R3 (Nexia3) - энг оммабоп автомобиль маркалари рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб, Корея ва Россия моделларини ортда қолдирди, - дейилган хабарда. 

Ҳисобот даврида фақат Қозоғистонда 6641 та автомобиль сотилган, уларнинг 8% дан ортиғи Ravon брендига тўғри келади. Ушбу рейтингда ўзбек автомобиллари Европа, Корея ва Япониянинг энг йирик брендларидан устун келишга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, UzAuto Motors компанияси ички ва ташқи бозорлар учун Кўстанай шаҳридаги «СарыаркаАвтоПром» заводида Ravon R3 седанларини ишлаб чиқаришни бошлаган.

Янгиликлар лентаси
0