"Доллар фонтанида чўмилавер": Жаҳонгир Отажоновга лицензияси қайтарилди

© Instagram / jahongir_atajanovsЖахонгира Атаджанов
Жахонгира Атаджанов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маҳаллий ОАВлар “Ўзбекконцерт” Жаҳонгир Отажонов, Абдулла Қурбонов, Шаҳло Аҳмедов ва Ҳалима Ибрагимовага лицензияни қайтарганлиги ҳақида хабар қилди.

ТОШКЕНТ, 16 окт – Sputnik. Маҳаллий ОАВлар “Ўзбекконцерт” томонидан лицензияси муддатидан олдин тўхтатилган санъаткорлар Жаҳонгир Отажонов, Абдулла Қурбонов, Шаҳло Аҳмедов ва Ҳалима Ибрагимовага ижодий фаолиятини давом эттириш учун рухсат берилгани ҳақида хабар қилди.

"Ўзбекконцерт" Жаҳонгир Отажоновни тўйларда лицензиясиз куйлаш хатари ҳақида огоҳлантирди

Таъкидланишича, бугун “Ўзбекконцерт”да навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилган.

Sputnik мухбири хабарга аниқлик киритиш мақсадида “Ўзбекконцерт” ДМ матбуот хизмати ва Жаҳонгир Отажоновнинг Instagram расмий саҳифасида кўрсатилган рақамларга қўнғироқ қилди.

Хонанданинг онаси деб таништирган аёл, Жаҳонгир Отажоновга лицензия қайтарилганини тасдиқлади.

“Ўзбекконцерт” матбуот хизмати томонидан ҳозирча бу ҳақда расмий маълумот берилмади, қўнғироқларга жавоб берилмагани сабабли улар билан боғланиб бўлмади.

Эслатиб ўтамиз, хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг лицензияси икки кун олдин, 14 октябрда тугатилган эди.

“Ўзбекконцерт” баёнотида айтилишича, Отажонов “хонанда ўзининг маънавий қадриятларимизга мутлақо ёт бўлган бу каби номуносиб ҳаракатлари орқали Муассаса билан тузилган лицензия битими талаб-шартларини мунтазам равишда бузиб келмоқда". Бу қарор ва баёнот ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларни келтириб чиқарди.

Хонанда Шаҳло Ибрагимова 2018 йил ноябрда, Абдулла Қурбонов эса шу йил май ойида, қизиқчи Ҳалима Ибрагимова февралда лицензиясидан маҳрум бўлганди.

Янгиликлар лентаси
0