ИИББ Қашқадарёда қизлар ёппасига йўқолаётгани ҳақидаги миш-мишларни рад этди

© Sputnik / Жоомарт УраимовДевочка стоит спиной. Архивное фото
Девочка стоит спиной. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Яқинда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот-хизмати қашқадарёлик 14 яшар Севинч Раззақованинг йўқолиб қолгани ҳақидаги хабарни эълон қилган эди. Шундан сўнг бу вилоятда Севинч ёшидаги ўнлаб қизлар йўқолгани ҳақида миш-мишлар тарқалиб кетди

ТОШКЕНТ, 17 окт - Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ ахборот мультимедиа маркази раҳбари Ирина Сайфутдинова ИИВ томонидан ташкил этилган брифингда Қашқадарёда қизлар ёппасига йўқолаётгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга мутлақо тўғри келмаслигини айтди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Девочка стоит спиной. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
YouTube᾽да педофиллар уюшмаси фош этилди

"Биз чиндан ҳам Севинч Раззақованинг йўқолгани ҳақидаги хабарни эълон қилган эдик. Биз буни қашқадарёлик ҳамкасбларимиз илтимосига биноан бажардик, негаки уларда Севинчни Тошкентда кўрганлар бор, деган маълумот бўлган. Қашқадарё ҳақидаги бошқа фактларга тўхталадиган бўлсак, бундай хабарларга эга эмасмиз. Фикримча, бу омма орасида босимни оширишдан бошқа нарсамас", - деди Сайфутдинова

ИИББ вакили сўзларига кўра, кўпдан-кўп ҳолларда "серташвиш" оналар 10-15 йил олдинги хабарларни топиб, ижтимоий тармоқларда бўлиша бошлайдилар. Шу тариқа кераксиз шов-шув пайдо бўлади. "Биз бир неча маротаба бу эски маълумот эканлигини, фуқаролар ўртасида ваҳима ёйиш керакмаслигини сўраб, илтимос қилганмиз", - деб қўшимча қилди у.

Сайфутдинованинг таъкидига кўра, асос бўлган вақтларда, ИИББ бу ҳақда жамоатчиликни дарҳол огоҳлантиради. Масалан, яқинда балоғат ёшига етмаган қизларга ўта кучли қизиқиш билдирган педофил сингари ҳодиса рўй берганида.

"Уни кўришган ҳудудда қидирув ишлари олиб борилди, гувоҳлар сўроқ қилинди. Тезкор тадбирлар натижасида хабар ўз тасдиғини топди ва ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди", - дея хотима қилди ИИББ вакили.

Янгиликлар лентаси
0