Мирзиёев халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Сурхондарёга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишади ва халқ билан мулоқот қилади

ТОШКЕНТ, 17 окт - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

"Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, йирик лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида бугун, 17 октябрь куни Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Мирзиёевнинг вилоятга сафари жорий йил сентябрь ойида Фарғонага бўлган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала