Роспотребнадзор энг фойдали ёнғоқларни аниқлади

© Sputnik / Рамиз БахтияровЧорсу - самый старый базар в старом Ташкенте
Чорсу - самый старый базар в старом Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Роспотребнадзор инсон организми учун энг фойдали ёнғоқлар деб - кэшью, фундук, оддий ёнғоқ, арахис, кедр ёнғоғи ва бодомни атади.

ТОШКЕНТ, 17 окт – Sputnik. Россия Истеъмолчилар назорати (Роспотребнадзор) энг фойдали ёнғоқларни аниқлади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Роспотребнадзор ўтказган текширув натижадарига кўра, энг фойдали ёнғоқлар рўйхатига кэшью, фундук, оддий ёнғоқ, арахис, кедр ёнғоғи ва бодом киради.

“Ёнғоқни ҳафтасига бир-икки маротаба истеъмол қилиш керак. Бир марталик истеъмол миқдори ўртача - 35 грамм. Ёнғоқни одатда кишилар ўрганиб қолган, нон ёки мюсли билан биргаликда истеъмол қилиш фойдали бўлмайди. Бу организмда аминокислоталар дисбалансига олиб келиши мумкин. Ёнғоқни сут, гўшт, сутли каша ва десертлар билан истеъмол қилиш фойдали”, - дейилган хабарда.

Роспотребнадор аниқлашига кўра, юқорида келтирилган маҳсулотларда инсон учун керакли бўлган калий, магний, кальций, фосфор, темир, селен, марганец, молибден, никел, кобальт, В1, В2, РР, Е витаминлари, Омега-3 каби ёғли кислоталар бор.

Шу билан бир вақтда, ёнғоқ юқори калорияли маҳсулот эканлигини ҳам унутмаслик керак.

Диетолог маслаҳати

Диетолог шифокорлар фикрига кўра, доимий равишда ёнғоқ истеъмол қиладиган кишиларда, коронар етишмовчилик касаллиги хавфи, қонда холестерин кўпайиши хавфи ва қандли диабет ривожланиш хавфи – камаяди.

Ёнғоқ дарахтларидан ҳосил йиғиштириш жараёни - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистондаги тоғолди ҳудудларда ёнғоқ плантациялари ташкил этилади

Кешью истеъмол қилган кишиларда оқсил ва ёғ кислоталари алмашинуви, холестерин миқдори ва иммунитет яхшиланади. Фундук эса саратон касаллигини олдини олади. Оддий ёнғоқ - қонда холестерин миқдорини камайтириб, томирлар мустаҳкамланишига хизмат қилади. Ерёнғоқ таркибидаги арахис организм қаришини олдини олади.

Кердр ёнғоғи аёллар организмига яхши таъсир кўрсатади, ёш болалари оналарда сут миқдорини кўпайтиради ҳамда тери касалликларини олдини олади. Бодом эса – яхши антидепрессант бўлиб, организмда углеводлар алмашинувини яхшилайди, ориқлашга ёрдам беради ва ичаклар фаолиятини яхшилайди.

Янгиликлар лентаси
0