Тошкентда иссиқ сув учун ошиқча тўланган маблағ истеъмолчиларга қайтарилди

© Sputnik / Константин Чалабов / Медиабанкка ўтишСезонное отключение воды
Сезонное отключение воды  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўтказилган текширувлар натижасида “Toshissiqquvvati” ДУК томонидан қоидабузарликларга йўл қўйилиб, 60 112 истеъмолчидан 45,8 миллиард сўм хато ушлаб қолингани аниқланди.

ТОШКЕНТ, 17 окт – Sputnik. 2018 йилнинг декабрь ва 2019 йилнинг январь ойларида иссиқ сув ҳаражатини ҳисоблаш мосламаларини мажбурий давлат текширувидан ўтказиш муддати тугаганлиги сабабли, “Toshissiqquvvati” ДУК томонидан иссиқ сув учун истеъмолчилар билан ўзаро ҳисоб-китоблар амалга оширилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Кран в ванной комнате, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Иссиқ сув, “ёпиқ тизим” ва тежамкорлик – Мирзиёев аниқ топшириқлар берди

“Бироқ, ушбу ташкилот Вазирлар Маҳкамасининг мувофиқ қарори билан тасдиқланган “Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматларини кўрсатиш қоидалари”да кўзда тутилган талабларини ўз вақтида бажармаганлиги сабабли, Давлат хизматлари агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармасига фуқаролардан аризалар келиб тушди. Шу сабабли, ДХА томонидан ўтказилган текширувлар натижасида “Toshissiqquvvati” ДУК томонидан қоидабузарликларга йўл қўйилиб, 60 112 истеъмолчидан 45,8 миллиард сўм хато ушлаб қолингани аниқланди.

2019 йилнинг апрель ойида 49 655 истеъмолчи учун 34,55 миллиард сўмлик қайта ҳисоб-китоб амалга оширилди”, - дейилган хабарда.

Ҳокимлик хабарида ёзилишича, келгусида тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида, қайта ҳисоблаш ишлари амалга оширилган истеъмолчиларга “Toshissiqquvvati” туман корхоналари томонидан ўтказилган қайта ҳисоб-китоб ва солиштирма далолатномалар жўнатилди.

Янгиликлар лентаси
0