Дунёда

Туркия курдларни тақиқланган қуролдан фойдаланганликда айблади

© REUTERS / STRINGERТурецкий военный конвойв Килисе, недалеко от турецко-сирийской границы
Турецкий военный конвойв Килисе, недалеко от турецко-сирийской границы - Sputnik Ўзбекистон
Суриядаги курдлар мухтор маъмурияти матбуот хизмати маълумотига кўра, Туркия қуролли кучлари мамлакат шимолида ҳарбий операция пайтида тақиқланган оқ фосфор ва напалмдан фойдаланди.

ТОШКЕНТ, 17 окт – Sputnik. Туркия қуролли кучлари тақиқланган ва кимиёвий қуролга эга эмас, бироқ Анқарада Сурияда курдлар провокация мақсадида бундай қуролдан фойдаланаётгани ҳақида маълумот мавжуд. Бу ҳақда Туркия Мудофаа вазирлиги раҳбари Ҳулуси Акар хабар қилди. РИА Новости хабарига асосан.

Президент РФ В. Путин принял участие в заседании Совета сотрудничества высшего уровня между РФ и Турцией - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Путин ва Эрдоған Суриядаги вазиятни муҳокама қилди

Аввалроқ Суриядаги курдлар мухтор маъмурияти матбуот хизмати Туркия қуролли кучлари мамлакат шимолида ҳарбий операция пайтида тақиқланган оқ фосфор ва напалмдан фойдалангани ҳақида хабар қилди.

"Арсеналимизда кимёвий ва тақиқланган қурол йўқ. Бироқ бизда террорчилик ташкилот бундай қуролдан фойдаланаётгани ҳақида маълумот бор, айбни эса бизга ағдаришга ҳаракат қилишмоқда, ёлғон хабарлар билан Туркияга соя солишмоқчи", - деб Акарнинг сўзларини келтиради NTV канали.

Туркия президенти Таййип Эрдоған 9 октябрда Сурия шимолида Курдистон ишчилар партияси ва "Ислом давлати" террорчилик уюшмасига қарши "Тинчлик булоғи" операцияси бошланиши ҳақида эълон қилганди.

Туркия авиацияси шу куннинг ўзида Рас эль-Айн шаҳри ва Суриянинг бошқа шаҳарларига зарба берди.

Кейинчалик амалиётнинг ердаги қисми бошланди.

Шанба куни Туркия Мудофаа вазирлиги турк ҳарбий кучлари ва Сурия қуролли мухолифати Рас ал-Айнни ва Телл Абяд шаҳрларини назоратга олиганини маълум қилди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала