Иқтисод

Ўзбекистонликлар нарх кўтарилишини кутмоқда

© Sputnik / Владимир Астапкович / Фотобанкка ўтишКартофель
Картофель - Sputnik Ўзбекистон
Сўровда қатнашганларнинг аксарияти товар ва хизматлар нархлари кўтарилишига тайёрланмоқда. Миллий валюта заифлашгани ва бюджет секторида ойлик маошларининг навбатдаги индексацияси асосий омил сифатида кўрсатилган.

ТОШКЕНТ, 17 окт - Sputnik. Марказий банкнинг аҳоли ва корхоналар ўртасида 2019 йил 3-квартали бўйича ўтказган сўров натижаларига кўра, ўзбекистонликлар нархларда қандай ўзгаришларни кутаётгани аниқланди.

© Центробанк УзбекистанаСизнингча, 2019 йил охиригача АҚШ доллари неча сўмга тенг бўлади? Белгиланган жавоблар сўмда ўртача қийматда кўрсатилган.
Ўзбекистонликлар нарх кўтарилишини кутмоқда  - Sputnik Ўзбекистон
Сизнингча, 2019 йил охиригача АҚШ доллари неча сўмга тенг бўлади? Белгиланган жавоблар сўмда ўртача қийматда кўрсатилган.

Маълум бўлишича, аҳолининг кўпчилиги товар ва хизматлар нархларининг кўтарилишига тайёрланмоқда. Миллий валюта заифлашгани ва бюджет секторида ойлик маошларининг навбатдаги индексацияси асосий омиллар сифатида кўрсатилган.

Сахарный завод  - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Ўзбекистонда шакар қимматлаша бошлади

Миллий валютага ишонч июлга қадар мустаҳкамланиб келган бўлса, августда ўзбек сўми қулаганидан сўнг, кутилган валюталар курси бир неча минг сўмга ошди. Йил сўнгига келиб, доллар ошиши юзасидан аҳолининг қилган тахминлари 9 837 сўмга, ишбилармонларнинг эса 9 895 сўмгача етганини кузатиш мумкин.

Сўровда Ўзбекистоннинг барча вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасидан 900 нафар жисмоний ва 375 нафар юридик шахс иштирок этган. Респондентлар Марказий банк томонидан тақдим этилган саволларга 2019 йилнинг 3-квартали давомида жавоб бериб келган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала