"Ўзтрансгаз" Япония корпорацияларини ёлламоқда

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишВентиль на трубопроводе газораспределительной станции
Вентиль на трубопроводе газораспределительной станции - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Япониянинг Itochu ва Marubeni компаниялари Ўзбекистонда газ транспорт тизимини янгилашда иштирок этиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 17 окт – Sputnik. "Ўзтрансгаз" делегацияси сентябрь ойида бўлиб ўтган, Японияга ташрифи доирасида “Itochu Corporation” ва “Marubeni Corporation” компаниялари билан  учрашди, деб хабар қилди Ўзбекистон энергетика вазирлиги.

Хабарда айтилишига кўра,  Японияда “Диспетчерлик маркази, мониторинг ва газ инфратузилмаси (SCADA) объектларини бошқариш” мавзусида музокаралар олиб борилган. Шунингдек, “Ўзтрансгаз” компанияси Ўзбекистонда режалаштирилаётган газ узатиш тизимини янгилаш лойиҳасини тақдим этган.

Газовая плита - Sputnik Ўзбекистон
Газ ҳисоблагичлар истеъмолчиларга “Ўзтрансгаз” маблағи ҳисобидан ўрнатилади

Япония компаниялари, лойиҳанинг Осиё тараққиёт банки томонидан молиялаштириладиган, биринчи босқичини амалга ошириш бўйича халқаро тендерда иштирок этиш истагида эканликларини, лойиҳанинг иккинчи босқичида эса Япониянинг имтиёзли молиялаштиришини жалб этиш билан қатнашиш фикрида эканликларини билдирдилар.

Шунингдек, учрашувда лойиҳанинг иккинчи босқичини “Ўзтрансгаз” билан ҳамкорликда амалга ошириш истиқболлари ҳам муҳокама қилинган.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда “Ўзтрансгаз” 2018 – 2025 йилларга мўлжалланган Республика газ узатиш тизимини замонавийлаштириш режасини амалга оширмоқда. Лойиҳа қиймати 1,5 миллиард доллар бўлиб у Ўзбекистонда янги газ тақсимлаш станциялари қуриш,  тизимнинг “тор жойларини” бартараф этиш каби тадбирларни ўз ичига олган.

Бугунги кунда Ўзбекнефтгаз қуввати йилига 70 млрд метр куб миқдорида табиий газ ва 8 миллион тонна миқдорида суюқ углеводородлар қазиб олиш имконини беради.

 

Янгиликлар лентаси
0